Арқадағ ўғлини янги вазирликка раҳбар қилди

Олам

image

Кеча, 7 февраль куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз фармони билан ўғли Сардор Бердимуҳамедовни янги ташкил этилган саноат ва қурилиш ишлаб чиқариши вазирлигига раҳбар этиб тайинлади.

Арқадағдан мулозимларни мазаҳ қилувчи янги қарор north_east

Арқадағдан мулозимларни мазаҳ қилувчи янги қарор

Бердимуҳамедов ўз фармони билан Туркманистон саноат ва коммуникациялар ва унинг агентлиги Turkmensenagat’ни тугатиб, улар негизида саноат ва қурилиш ишлаб чиқариши вазирлигини ташкил этган.

Маълумот учун, Сардор бу вақтгача мамлакатдаги энг муҳим ҳудуд Ахал вилоятини бошқараётганди. У бу лавозимга 2019 йил июнь ойида тайинланганди. Вилоят ҳокими бўлганида у ҳудди отасиникидек кортежда ҳаракатланиши ва қўл остидагиларга "бўйнингни узаман" дейишни яхши кўириши маълум бўлганди.

Сардор шу вақтгача вилоят ҳокими ўринбосари, ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Сардор Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг