... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг машҳур футболчиси Равшан Юнусов вафот этди


12:40, 25.11.2016 Спорт
 5 815

Маълумотларга кўра, кекса футболчининг ўпка саратони касаллигига чалинганди. Сўнгги вақтларда эса саратон асоратлари туфайли унинг аҳволи оғирлашганди.

Кеча, 24 ноябрь куни Тошкентда “Пахтакор” жамоасининг собиқ ўйинчиси Равшан Юнусов вафот этди. Бу ҳақда спорт журналисти, ёзувчи Мавлон Шукурзода ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, кекса футболчи ўпка саратони касаллигига чалинганди. Сўнгги вақтларда эса саратон асоратлари туфайли унинг аҳволи оғирлашганди.
 
“Машҳур ўзбек футболчиси, 60 йилларда “Пахтакор”  жамоасининг энг ёрқин ўйинчиларидан бирининг вафоти ҳақидаги хабарни бериш мен учун оғир. Мен билан тенгдош инсонлар, футбол ишқибозлари уни жуда яхши танишади. У Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Юрий Пшеничников, Вильгельм Кахаров, Ҳамид Раҳматуллаев, Баҳодир Ибрагимов, Тўлаган Исаков, Ахрол Иноятов, Вячеслав Солохо каби машҳур футболчилар билан бирга тўп сурган эди. Равшан ака жуда ажойиб инсон эди. У билан ҳамсуҳбат бўлиш инсонга завқ бағишларди. Унинг вафоти билан биз “Пахтакор” 60 йиллардаги жамоасининг бир бўлагини  йўқотдик. Мен Равшан Юнусовнинг оиласига таъзиямни билдираман”, дейди муаллиф.
 
Эслатиб ўтамиз,  Равшан Юнусов “Пахтакор” жамоасида СССР футбол чемпионатида иштирок этган эди. Унинг Ленинграднинг “Зенит”, Москванинг “Динамо” ва Ереваннинг “Арарат” жамоаларига қарши ўйинлари кўпчилликнинг ёдида қолган. У машҳур дарвозабон Лев Яшинга гол уришни уддалаган маҳаллий футболчилардан бири эди.
Умида Якубова

Теглар:Футбол Равшан Юнусов Вафот этди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!