... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг катта миқдордаги гази Тожикистонга 50% “скидка” билан сотилади


14:35, 14.03.2018 Жамият
 4 390

2018 йилда Ўзбекистон Тожикистонга 126 миллион кубометр табий газ етказиб беради.

Жорий йилнинг 9-10 март кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга қилган давлат ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Тожикистонга табиий газ экспорт қилиши бўйича икки томонлама шартнома имзоланган. Бу ҳақда “News.tj” хабар қилди.
 
Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг “Ўзтрансгаз” АЖ ва Тожикистоннинг “Тожиктрансгаз” АЖ компаниялари раҳбарлари ўзаро шартномаларни тасдиқлаган.


 
Маълум бўлишича, 2018 йилда Ўзбекистон Тожикистонга умумий қиймати 15,1 миллион АҚШ доллар бўлган тахминан 126 миллон кубометр табиий газ экспорт қилади.
 
Таъкидланишича, ушбу экспорт бўйича Ўзбекистон Тожикистонга ҳар 1000 кубометр табиий газни 120 АҚШ долларида сотиши белгиланган.
 
Айтиш жоизки, ушбу нарх жаҳон бозори нархидан ики баробар паст саналади. Чунки ҳозирда 1000 кубометр табиий газнинг жаҳон бозоридаги нархи 227 АҚШ доллар ҳисобланади.
 
Шартномага кўра,  агар Тожикистон тарафдан газга эҳтиёж сезилган тақдирда қўшимча газ етказиб бериш ҳам таъкидланган.
 
Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг октябрь ойида “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Тожиктрансгаз” АЖ ўртасида табиий газ экспорти бўйича махлахатлашувлар бўлиб ўтган.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон Тожикистон газ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар