Таксиларнинг давлат рақам белгилари текширувдан ўтказилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда енгил автомобилларда йўловчи ташиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларни инвентаризациядан ўтказади.

Бунда ташувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурталанганлиги текширилади. Агарда шартнома тузилмаган бўлса вазирлик уни расмийлаштиришни таъминлайди.

Таксиларга мўлжалланган махсус серияли давлат рақам белгиларининг амалдаги лицензия карталарига мувофиқлиги кўздан кечирилади. Давлат рақам белгилари автотранспорт воситаларида лицензиясиз фойдаланилаётган бўлса чора сифатида қайтариб олинади.

Шунингдек, Транспорт ва Ички ишлар вазирликлари бир ой муддатда автомобилда йўловчи ва юк ташиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича таклиф киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

такси йўловчи ташиш

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг