Путин Раҳмон билан Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали Тоғли Қорабоғдаги вазият, Беларусдаги ҳолат ва Афғонистонда келишув истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

"Дўстона икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Тоғли Қорабоғ можаро зонасидаги вазият, Беларусдаги вазиятнинг ривожланиши, шунингдек, Афғонистонда вазиятни ҳал қилиш истиқболлари муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Путин Имомали Раҳмонни таваллуд топган куни билан табриклаган.  

Маълумот ўрнида, Имомали Раҳмон бугун, 5 октябрь куни 68 ёшни қаршилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни таваллуд куни билан қутлаган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Имомали Раҳмон Тоғли Қорабоғ Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

335

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг