Эрон Россиядан коронавирусга қарши курашда ёрдам сўради

Олам

image

Эрон Ислом Республикаси янги коронавирусга қарши курашда расмий Москвадан ёрдам сўради. Бу ҳақда Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалoлий маълум қилмоқда.

Бу борада Эрон ва Россия расмийлари суҳбат уюштиргани айтилмоқда. Россия томони расмий Теҳронга "албатта, ёрдам беришини" айтган.

"Ҳа, бу борада суҳбат бўлди", деди элчи ОАВ саволига жавобан.

Жалолийнинг қўшимча қилишича, Теҳрон "барча мамлакатлар, шу жумладан, дўстона кайфиятдаги давлатлардан" инсонпарварлик ёрдамини мамнуният билан қабул қилади. Шунингдек, Эронга Хитой Халқ Республикаси ҳам ўз ёрдамини аямаслигини билдириб ўтди.

Эрон коронавирус юқтирганлар сони бўйича Хитой, Жанубий Корея ва Италиядан кейин тўртинчи ўринда бормоқда. Мамлакатда ҳозиргача 1501 та кишида  коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилди Улардан 66 киши бу касаллик сабаб вафот этди.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг