... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири сафарда мағлуб бўлди


21:39, 13.02.2018 Жамият
 2 742

Афсуски, Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу баҳсда йирик ҳисобда имкониятни бой беришди.

Бугун, 13 февраль куни Осиё чемпионлар лигасининг “С” гуруҳидан ўрин олган “Персеполис” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Афсуски, Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу баҳсда йирик ҳисобда имкониятни бой беришди.
 
Биринчи бўлимда қаршиликлар юқори прессинг орқали рақибга муаммо туғдиришга ҳаракат қилишди. “Аждарлар” ҳужумда ўз имкониятларидан самарали фойдалана олишмади. Аниқроғи, сўнгги узатмани аниқ берадиган футболчи топа олишмади.
 
Баҳснинг 20-дақиқасида “Насаф” футболчилари бироз хотиржамликка берилишди ва “Персеполис” оддий вазиятда гол уриб кетди. Рақиблар ўнг қанотдан иккинчи марта узатмани амалга ошириб, жарима майдончасига тўпни етказишди. Годвин Менша бош билан дарвозани ишғол қилди.
 
Биринчи бўлим сўнгида ҳамда иккинчи бўлим бошида “Насаф” вазиятни ўнглаш учун ҳужумкор ўйин намойиш қилди. Аммо жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган форслар “Насаф”га имкон беришмади.
 
Боз устига, бўлим ўрталарида теҳронликлар иккинчи марта қаршиликлар дарвозаси томон йўл топа олиишди. Али Алипурнинг зарбаларини Санжар Қувватов қайтара олмади.
 
Натижада “Насаф” гуруҳ босқичини йирик мағлубият билан бошлади. Рўзиқул Бердиев жамоаси навбатдаги ўйинни 20 февраль Қаршида БААнинг “Ал-Васл” клубига қарши ўтказади.
 
ОЧЛ. “С” гуруҳи, 1-тур.
“Персеполис” – “Насаф” 3:0.
Голлар: Годвин Менша (20), Али Алипур (67, 71).
 
“Персеполис”: 1.Алиризо Бейранванд, 2.Содиҳ Муҳаррами, 3.Шожа Ҳалилзода, 4.Саид Жалол Ҳусайни, 10.Фаршод Аҳмадзода, 13.Ҳусайн Моҳийни, 15.Муҳаммад Ансори, 18.Муҳсин Робихон, 19.Воҳид Амири, 70.Али Алипур, 90.Годвин Минша.
 
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Игорь Голбан, 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.
 
Огоҳлантиришлар: Шароф Муҳитдинов (38), Славко Лукич (64).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Насаф Персеполис ОЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар