... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятларида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошади


17:14, 06.06.2018 Бу қизиқ
 2 376

Республиканинг айрим ҳудудларида 7 июнь куни шамол тезлиги 15-20 м/с тезликка етади.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 7 июнь куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +20...+22, кундузи +36...+38 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +33...+38 даража бўлади. Ҳаво очиқ бўлади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво кечаси +22...+27, кундузи +36...+41 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/с тезликдан 15-20 м/с тезликка етиши кутилади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +38...+43 даража бўлиб, 7-12 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даража бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/с тезликка етиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!