Пискентдаги туғуруқхона ҳамширасида коронавирус аниқланди. Туман СЭОМ баёнот билан чиқди

Жамият

image

Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган туғуруқхона ҳамширасида коронавирус аниқланди. Туғруқ уйи карантинга ёпилди. Шу муносабат билан Пискент тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Моҳирахон Убайхонова расмий баёнот билан чиқди.

"Туманимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида максимал даражада эҳтиёт чоралари қўлланилмоқда. Шунга қарамай, Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, ТТБ туғруқ уйида ҳамшира бўлиб ишловчи С.А.дан коронавирус инфекциясига гумонланувчи сифатида таҳлиллар олинганда, «мусбат» натижа аниқланган.

Шу муносабат билан Туғруқ уйи эҳтиёт чораси сифатида хавфсизлик нуқтаи назаридан жорий йилнинг 7 июнь куни профилактик дезинфекция тадбирлари ўтказиш учун ёпилиб, туман СЭОМ дезинфекторлари томонидан тўлиқ зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.

Туман ҳудудида коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида, профилактик чора сифатида беморнинг яшаш хонадони, у билан бирламчи мулоқотда бўлган ишчи-ходимлари мулоқотдаги оила аъзолари билан биргаликда 14 кунлик уй шароитида тиббий кузатувга олинди.

Бемор билан бирламчи мулоқотда бўлган барча фуқаролар уй шароитида карантинга қўйилиб, вирусологик таҳлил намуналари олинди. Хонадонларида тўлиқ профилактик дезинфекция ва тозалаш тадбирлари олиб борилди.

Айни вақтда ТТБ туғруқ уйи ва КТМП ИИБ томонидан қўриқловга олинган. Беморнинг оила аъзолари фаолият олиб борувчи гўзаллик салонининг фаолияти СЭОМ томонидан ўрганилиб, ДСЭНБ Пискент туман филиали томонидан тўхтатилди. Бемор билан бирламчи ва иккиламчи мулоқотда бўлганлар рўйхати шакллантирилмоқда, касалликнинг олдини олиш борасидаги қўшимча маълумотлар бериб борилади", дейилади баёнотда.

Аввалроқ, ҳудудларнинг эпидемиологик вазиятига кўра тоифаланиши янги рўйхати эълон қилинди. Рўйхатга кўра Пискент тумани «яшил» тоифадаги ҳудуд этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда Пискент

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг