... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг 99,5 фоиз аҳолиси фикрича, Президент Ислом Каримов мустақиллик йилларида халқ ишончини қозонган


16:04, 17.08.2016 Жамият
 4 771

Ижтимоий сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг аксарияти (98,2 фоизи) мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ижобий ва барқарор, деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон аҳолиси давлатимиз раҳбарини жамиятнинг бирдамлиги, эришилган ютуқлар ҳамда юртимиз гуллаб-яшнашининг асосий кафолати, деб ҳисоблашини кўрсатди. Мамлакатимиз аҳолиси (99,5 фоизи) мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов аҳоли ишончини қозониб, халқимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлаган. Бу “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг мустақиллик байрами арафасида ўтказган “Ўзбекистон: давлат мустақиллигининг 25 йиллиги” мавзуида ижтимоий сўровида аён бўлди.
 
Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари қамраб олинган тадқиқотда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари, турли миллат вакиллари иштирок этган.
 
Ижтимоий сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг аксарияти (98,2 фоизи) мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ижобий ва барқарор, деб ҳисоблайди. Респондентлар фикрича, истиқлолнинг 25 йиллиги – бу тўғри ва пухта ўйланган ислоҳотлар самарасида тобора ривожланаётган Ўзбекистон солномасидаги янги даврдир, деб ёзади ЎзА.

Сўровда қатнашганларнинг 99,6 фоизи мамлакатда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва динлараро тотувлик мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора ортаётгани, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг асослари яратилгани, сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари қарор топгани, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шаклланганини истиқлол йилларида эришилган асосий муваффақиятлар сифатида қайд этган.


Сўралганларнинг асосий қисми (99,4 фоизи) Ўзбекистоннинг дунёда эгаллаган ўрнидан фахрланади. Респондентлар истиқлол йилларида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон юксак илмий-техник салоҳиятга эга, саноати ривожланган давлат даражасига кўтарилганини алоҳида қайд этган.
 

Тадқиқот натижалари ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилган туб ижобий ўзгаришлар қаторида одамлар онгу тафаккурида ҳам жиддий ўзгаришлар рўй берганини кўрсатди. Аҳоли ўртасида ватанпарварлик ҳисси тобора ортмоқда.
 

Тадқиқот қатнашчиларининг 81,5 фоизи аҳоли фаровонлигининг ортиб боришига хизмат қилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигидан қониқишини билдирган. Сўров иштирокчиларининг 93,1 фоизининг моддий аҳволи, яшаш ва маиший шароити яхшиланган, ижтимоий мақоми ошган, намунали таълим олган, ўз бизнесини ташкил қилган. 90 фоиздан зиёд фуқаролар мустақиллик йилларида фуқаролик ҳуқуқлари, шахсий хавфсизлигининг ҳимояланиши ва таъминланиши мустаҳкамланганини билдирган.
 
Сўров жараёнида фуқароларнинг 90 фоиздан ортиғи миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар одамларга ўз имкониятларини тўла намоён этиш, турмуш даражаси ва сифатини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлаган. Респондентларнинг 97,3 фоизи тадбиркорлик учун яратилган шароитларни ижобий баҳолаган.

Аҳоли (қарийб 100 фоиз) Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик даврида давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилган ташқи сиёсатни юксак баҳолайди. Жамоатчилигимиз фикрича, мазкур ташкилотнинг жорий йил 23-24 июнь кунлари пойтахтимизда ўтган юбилей саммити ШҲТ фаолиятининг самарадорлигини ошириш, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича муҳим келишувларга эришилгани билан ташкилот тарихида муҳим ўрин тутади.

Сўров натижалари фуқароларимизнинг аксарияти (93,9 фоизи) оилани ижтимоий институт сифатида мустаҳкамлаш, она ва бола соғлиғини янада яхшилаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамият ва оиладаги мавқеини янада ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни таъминлашга қаратилган ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлайди. 

Теглар:Ислом Каримов Ижтимоий фикр Сўровнома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Фарходжон
19:25 23.08.2016

Президентимизга Аллохдан узок умр, бардавом саломатлик тилаймиз. Хакикий юртнинг отаси, халкнинг гамхури. Мен Узбекистондай хур, озод Ватанда тугилганимдан, бахтли яшаётганимдан, тинч ишлаётганимдан фахрланаман....


Nuriddin
20:10 17.08.2016

Президентимизга гап йук. Юртимизнинг гуллаб яшнашида у кишининг хизматлари катта. Энг аввало ватанимиз тинч. . Вахоланки бир неча йиллардан бери тинчлик нималигини билмай келаётган мамлакатлар канча. Тинчлигимизга кщз тегмасин. Юрбошимизнинг барча сиёсатини куллаб-кувватлаймиз.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар