Қўқонда фоҳишахона фош қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 6 апрель куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида З.М. исмли аёл хонадонида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

З.М. исмли аёл яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилиб, Т.Ш. ва Т.Н.ни жинсий алоқа қилиши учун 300 000 сўм эвазига шароит яратиб берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, З.М.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов харакатлари давом эттирилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишахона Қўқон

Баҳолаганлар

2869

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг