Ўзбекистондаги яна бешта ҳудудда масжидлар очилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 июнь ҳолатига кўра, туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, Навоий вилояти Хатирчи тумани, Наманган вилояти Уйчи тумани, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ва Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига “яшил” ҳудуд тоифаси берилди.

Шунга мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, шу йил 22 июндан бошлаб, ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар намозхонлар учун очилади.

“Қизил” ёки “сариқ” худудлардан “яшил” худудлар қаторига ўтиш ва масжидлар ўз фаолиятини қайта бошлашида – ҳар бир инсоннинг ҳиссаси катта бўлади, карантин мезонларига амал қилиш айни матлуб ва шариатда буюрилган ишдир”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Бухоро вилояти Когон тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Навоий вилояти Конимех тумани, Самарқанд вилояти Пастдарғом, Оқдарё, Тайлоқ ва Жомбой туманлари, Сирдарё вилояти Сардоба тумани ва Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, Нурафшон шаҳридаги масжидлар очилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, 8 июндан “яшил” ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг