...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар тарихда илк бор Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ғолиб бўлди


08:20, 03.12.2018 Спорт
 1 624

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси аввал бундай натижа кўрсатмаган.

Туркия Республикасининг Конья шаҳрида 16 ёшгача бўлган ақл-идрок соҳиблари ўртасида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси якунланди. Кеча, 2 декабрь куни ўзбекистонлик шахматчилар сўнгги, тўққизинчи тур доирасида Хитой терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2,5 : 1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Шу тариқа Ўзбекистон вакиллари 9 тур якунига кўра, фахрли олтин медалга эга чиқдилар. Шахматчилар мусобақа давомида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша, Молдова каби терма жамоаларни мағлуб этишди. Битта турда америкалик рақибларга имконият бой берилди. Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапарова ҳимоя қилди.
 
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси аввал бундай натижа кўрсатмаган. Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг мазкур олтин медали ўзбек шахмати тарихида дастлабкисидир, дейилмоқда МОҚ ахборотида. 

Теглар:Туркия Конья Шахмат Жавоҳир Синдоров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!