Президент қарори билан картошкачилик соҳасига қатор имтиёзлар берилди

Жамият

image

Ўзбекистонда картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади. Бу ҳақда “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарорида сўз боради.

Ушбу кластерлар ва кооперациялар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб инновацион ва ресурс тежамкор технологиялар асосида яхлит майдонларда истеъмол ва уруғлик картошка етиштириш ҳамда соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш белгиланган.

Қарор билан истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар ҳамда ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан бошлаб картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Бурчмулло” давлат ўрмон хўжалигининг “Писком” массиви ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида юқори авлодли уруғлик картошка етиштиришни йўлга қўйилади.

Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида 2020 йил 1 ноябрга қадар ҳудудларда “in vitro” лабораториялари ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

кластер

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг