Сиёсатчи ўз мамлакатининг бир қисмини Россияга беришни таклиф қилди

Олам

image

“Соғлом Сербия” партияси раҳбари ва муниципалитет раиси Чаетина Милан  Стаматович Сербиянинг Косово ва Метохия автоном ўлкаларини Россияга маълум бир даврига беришни таклиф қилди, дея хабар бермоқда “EurAsuaDaily”.

Шунингдек,  Стаматович ўз таклифи халқаро ҳуқуққа тўла мос келади, деб ҳисоблайди. Унинг эслатишича, AҚШ Президенти Дональд Трамп сотиб олишни режалаштирган Дания автоном ҳудуди бўлган Гренландия мустақил ички сиёсат олиб боради ва Дания юрисдикцияси остида фақат чегараларни ҳимоя қилиш, ташқи сиёсат ва молия масалаларини ҳал қилади.

"Aгар халқаро ҳуқуқ суверен ҳудуднинг бир қисмини вақтинча учинчи бир давлатнинг назорати остига олишга имкон берса, Сербия Косово ва Метохияга нисбатан буни амалга ошириши учун ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпман", деди Стаматович. 

Унинг фикрича, Сербия Россия билан барча серблар ва "албан бўлмаган" миллатларга мансуб шахслар учун хавфсиз яшаш жойини тўлиқ тақдим етгунга қадар ва автоном минтақадаги Сербия давлатлари муассасалари фаолияти тикланмагунча, Косовони вақтинча назорат қилишни кўзда тутадиган халқаро битимни имзолаш мумкин.

Стаматович Болқон тарихида шунга ўхшаш мисол аллақачон мавжудлигини таъкидлади: 1878 йилда Берлин Конгрессида Босния ва Герцеговинани Aвстрия-Венгриянинг вақтинча назорати остига беришга қарор қилинди. Бундан ташқари, ушбу ҳудуд расман Усмонли империясининг бир қисми бўлиб қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг