Порошенко хоинликда айбланмоқда

Олам

image

Украинада собиқ Президент Пётр Порошенко нисбатан давлатга хоинлик айби билан жиноий иш очилди. Адвокат Андрей Портновнинг таъкидлашича, собиқ Президент Минск келишувларини имзолаш пайтида давлатга хиёнат қилган.

“Бугун Давлат тергов бюроси Минск битимларини имзолаш пайтида Пётр Порошенкога хоинлик бўйича жиноий иш қўзғади”, деб ёзди у ўз Telegram каналида.

Адвокат фикрича, Минск келишувларини имзолаш пайтида Украина томонининг позицияси Порошенкога боғлиқ эди ва бироқ натижада битим Украина ҳукумати учун келгусида ҳар қандай имкониятларни чеклайдиган тарзда тузилган. “Пётр Порошенко томонидан 2015 йил 11-12 февраль кунлари эришилган келишувлар навбатдаги Украина ҳукумати учун тинчлик ўрнатиш ва ҳудудий яхлитликни тиклашнинг бошқа усулларини топишни сезиларли даражада пасайтирди”, дейди Портнов. 

Унинг сўзларига кўра, бу далиллар “Пётр Порошенконинг хатти-ҳаракатларида Украина Жиноят кодексининг 111-моддаси – “Олий хиёнат” бўйича жиноят белгилари борлигини тасдиқлаш учун етарли”.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Порошенко Андрей Портнов

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг