Бу чўчқалик! – Украина ИИВ раҳбари хориждаги украинларнинг мурожаатига кескин жавоб қайтарди

Олам

image

Украина Ички ишлар вазирлиги энди бирон бир чартер парвозига розилик бермайди. Бу ҳақда ИИВ раҳбари Aрсен Aваков Facebook’даги ўз саҳифасида ёзиб қолдирган.

Унинг жаҳл билан ёзишича, кўпчилик украинлар тавсияларга қарамай жорий йилнинг 13-15 март кунлари Балига учиб кетган ва энди ватанга қайтаришларини сўраб, мурожаат қилмоқда.

“Бутун дунё пандемия чангали ичида қолаётган бир пайтда улар ярим сайёрани учиб ўтиб, дам олишга кетишди. Сайр қилишди, пляжларга боришди, турли ичимликлар ичишди, энди эса уларни қайтариб олиб келишимизни талаб қилишмоқда. Бу – чўчқалик!”, деб ёзган у.

Шу сабаб Aрсен Aваков Ички ишлар вазирлиги бундан буён бирон бир чартер парвозига рухсат берилмаслигини, йўловчилар учун ҳаво хизмати ёпилганини маълум қилди. У чет элдан туриб уни қарғамасликларини, мингга яқин украиналикка ноқулайлик туғдириш, миллионлаб украиналикларни хавфдан сақлаш олдида арзимас нарса эканлигини таъкидлаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Украинада коронавирусга 669 нафар одам чалинди. 10 бемор шифо топган бўлса, 17 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг