...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик учта объектга бомба қўйилганини маълум қилди, аммо...


13:01, 09.10.2018 Олам
 17 900

Номаълум шахс ҳуқуқ-тартибот органларига қўнғироқ қилиб, бомбалар ҳақида айтган.

Кеча, 8 октябрь куни Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот органларига учта жойга бомба ўрнатилгани ҳақида хабар келиб тушди.
 
Маълум бўлишича, қўнғироқ қилинган рақам 1986 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлган.
 
Эркак Дибенко кўчаси 18-уй 1-корпус, Дибенко кўчаси 20-уй ва “Дибенко” метро бекатига бомба қўйилганини айтган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу манзилларда текширув ўтказиб, ҳеч қандай портловчи буюм топмаган. Эвакуация ҳам ўтказилмаган.
 
Ҳозирда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш очиш масаласи кўриб чиқиляпти, дейилади манбада.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бомба Санкт-Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!