Россия армияси “ғимирлаб қолди”. 6 та ҳарбий кема турли нуқталарда жойлаштирилади

Олам

image

Коронавирус билан боғлиқ вазиятга қарамай, Россия апрель ойининг охирида турли хил верфларга ўзининг олтита йирик ҳарбий кемасини жойлаштириш ниятида. Бу ҳақда ҳарбий-саноат комплексидаги манбага таяниб, ТАСС хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу жараён 28 апрель куни бўлиб ўтади.

Агентликка кўра, шу куни Қримдаги “Залив” заводига иккита универсал десант кемаси, Северодвинскка “Севмаш” 855М лойиҳасининг иккита кўп функцияли сув ости кемаси ва 22350 лойиҳасининг иккита фригери Санкт-Петербургдаги “Шимолий верфлар”да жойлаштириш режалаштирилган.

Агентликнинг таъкидлашича, жанговар флот қурилиш ишлари аввал режалаштирилганидек бир меъёрда давом этмоқда.

Аввалроқ, Россия армияси 2022 йилда сўнгги “Циркон” гиперовозли ракетасини қабул қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

1054

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг