Хоразмда бир оила ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлди
Жамият
−
24 Октябрь 2019
4938Жорий йилнинг 22 октябрь куни Хоразм вилоятида хонага ис гази йиғилиши натижасида бир оиланинг тўрт аъзоси заҳарланиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
22 октябрь соат 22:00да Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. (1974 й.т., якка тартибдаги тадбиркор), турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзандлари қўлбола исситиш печини ёнида ухлаб қолиб, хона ичига тарқалган ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь