Коронавирус Эрондан чекиняпти, Саудияда илк қурбон берилди

Олам

image
Марказий Осиёда коронавирус билан ҳолат қандай? north_east

Марказий Осиёда коронавирус билан ҳолат қандай?

Кеча, 24 март куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний Эронда коронавирус сабаб шифохонага ётқизилган ва вафот этганлар сони камаяётгани ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, ўз вақтида кўрилган муҳим чоралар сабаб бу натижага эришилган.

Миллий коронавирусга қарши ишчи гуруҳининг йиғилишида сўзга чиққан Руҳоний, давлат хизматчиларининг 1/3 қисми 3 апрелгача ўз иш жойларида бўлишини таъкидлади. Шунингдек, Руҳоний мамлакатдаги барча тиббиёт ҳодимларига меҳнаткашлиги ва фидойилиги учун раҳмат айтди.

Форс кўрфазининг яна бир йирик давлати – Саудия Арабистонида коронавирус билан боғлиқ илк ўлим ҳолати қайд этилди. Вафот этган одам хорижлик эканлиги айтилмоқда. Таъкидланишича, у Мадина шаҳридаги шифохонада вафот этган.

Ҳозирча расмийлар марҳум ҳақида тўлиқ маълумот бермади. Маълумот учун касалликка қарши кураш доирасида Саудия Арабистони халқаро ва ички авиарейсларни тўхтатди. Мамлакатда поезд, автобус ва таксилар фаолияти чекланди. Кечаси эса комендантлик соати жорий қилинди. Маълумотларга қараганда, мамлакатда 767 нафар одам коронавирус билан касалланган. Уларнинг 28 нафари ушбу касалликдан тузалган.

Африка шимолида жойлашган Ливияда эса коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгани ҳақида маълум қилинди. Бемор ҳозир Триполи шаҳридаги шифохоналардан бирига жойлаштирилгани айтилмоқда. 

Ҳозирда Ливияни икки ҳукумат бошқармоқда. ғарбда маркази Триполи бўлган, халқаро миқёсда тан олинган ҳукумат ва шарқда Бенғози шаҳридан бошқариладиган парла ент сайлаган ва генерал Халифа Хафтар билан ҳамкорлик қилувчи ҳукумат. Шарқдаги маъмурият аҳолини чет элга чиқишини тўхтатди. Икки ҳукумат ҳам соғлиқни сақлаш тизими учун маблағ ажратишни ваъда қилди.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 194 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 423 515 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 18 910 нафари вафот этган, 109 154 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 295 451 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 282 349 нафари ёки 96 фоизи аҳволи қониқарли, 13 102 нафари эса оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасан Руҳоний Эрон Саудия Арабистони Ливия

Баҳолаганлар

412

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг