66 километр узунликдаги метро линиялари қурилади

Олам

image

2024 йилдан 2027 йилгача Москвада 66 километрдан ортиқ метро линиялари ва 26 станциялар қурилиши режалаштирилмоқда, деди пойтахт мэрининг ўринбосари Марат Хуснуллин. Бу ҳақда  Rambler хабар бермоқда. 

Хуснуллиннинг таъкидлашича, "2024-2027 йилларга мўлжалланган режаларда 66,2 километр узунликдаги линия, 26 станция ва тўртта депо қурилади. 2019 йилнинг етти ойи давомида Москвада 17,9 километр метро линиялари, 8 та станция ва битта депо фойдаланишга топширилди. Ҳаммаси бўлиб, 2011 йилдан 2018 йилгача метрода 137 километр узунликдаги линиялар, 73 та станциялар, 10 минг иш ўрни учун 9 та электр деполари пайдо бўлди. Уй яқинидаги метро 4 миллион москваликни қабул қилди. 

2011 йилдан 2018 йилгача метрополитен йўналишларининг узунлиги 20 фоизга, сунъий йўл тузилмалари - кўприклар, туннеллар ва йўл ўтказгичлар 35 фоизга ошди, деди мэр ўринбосари. Умуман, 2019 йилдан 2023 йилгача пойтахтда 570 километр йўл ва 150 та сунъий янги йўл қурилади. Шу билан бирга, Шимолий-Ғарбий, Шимоли-Шарқий ва Жануби-Шарқий Aккордлар, шунингдек, Жанубий Рокаданинг қурилиши тугалланади. Улар биргаликда Москва халқа автомобиль йўли билан таққосланадиган узунлиги 133 километр бўлган тўлиқ транспорт халқасини ҳосил қилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг