Мотороллер ҳайдовчиси Lacetti билан тўқнашувда ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 11 май куни соат 16:30 да Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида Lacetti ва мотороллер иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида бир одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти маълум қилди.

36 ёшли А.Р. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасида Шўрчи тумани “Оқкамар” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-592 автомобиль йўлининг 6-километрида ҳаракатланиб келаётганида қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ушбу йўналишдан келаётган 38 ёшли К.А. бошқарувдаги мотороллер билан тўқнашиб кетган.

Натижада мотороллер ҳайдовчиси К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг