Коронавирусга қарши препаратнинг организмга зарари аниқланди

Саломатлик

image

Фармакологлар коронавирусни даволашда фойдаланиладиган фавипиравирда ва асосида шу препарт бор дори воситаларида инсон организмининг мотор функцияларини ишдан чиқаришувчи қарши таъсирга эга эканини аниқлади. Бу ҳақда “Известия” нашри янги COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган беморларни фармакотерапиялаш масаласи бўйича ахборот марказига таяниб хабар берди.

“Мотор функциялар бузилиши ва тушиши каби янги, тўлиқ ҳужжатлаштирилмаган ёки аввал рўйхатга олинмаган ёқимсиз таъсирларга нисбатан эҳтиёткор бўлиш керак”, дейилган марказнинг қарши таъсирлар юзасидан ўтказган таҳлиллари ёритилган ҳужжатда.

Шифокор, фармаколог, Норвегиянинг ОслоМет университети соғлиқни сақлаш факультети доценти Юрий Киселёв фавипиравир илк бор Японияда 2014 йилда рўйхатга олинганини эслатиб, препарат атипик гриппни даволашда қўшимча восита вазифасини бажарган. Коронавирус пандемиясигача кенг қўлланилмаган.

Нашрнинг таъкидлашича, таркибида ушбу фаол модда бўлган Япониянинг “Авиган” препарати қўлланмасида янги ножўя таъсирлар тўғрисида огоҳлантириш пайдо бўлган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, у ерда мотор функциялар бузилиш ва тушиши хавфининг ошиши эҳтимоли кўрсатилган, аммо фавипиравир ёрдамида ушбу ҳодисаларнинг ўзаро муносабатлари ҳали тасдиқланмаган.

Бундан ташқари, олимлар препаратни ишлаб чиқарувчилар унинг SARS-CoV-2 га қарши самарадорлигини тасдиқловчи бирорта кенг кўламли илмий тадқиқот эълон қилмаганига эътибор қаратган.

“Росздравнадзор” бундай қарши таъсирларни аниқламаган. Айни вақтда “Фармаконадзор 2.0” маълумотлар базасига кўра, ноодатий мотор касалликлари, шу жумладан ҳаракатнинг пасайиши билан боғлиқ реакцияларнинг ривожланиши ҳақида ҳеч қандай маълумот тушмаган.

Қайд этилишича, “Росздравнадзор”ушбу доривор маҳсулотларнинг хавфсизлигини назорат қилишга алоҳида эътибор беради ва агар ушбу дори воситаларидан тиббий фойдаланиш бўйича кўрсатмаларни ўзгартириш зарурати туғилса, бундай ўзгаришлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

фавипиравир

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар