Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди
Спорт
−
31 Май 2019
2987Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни сафарда Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Бугун, 31 май куни Эктор Купер бош жамоага жалб қилган 26 нафар футболчи ва миллий жамоа делегацияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Истанбулга жўнаб кетди.
Миллий жамоа Тошкент-Истанбул-Анталия-Алания йўналиши бўйлаб сафарга чиқади. Тошкентдан Истанбулга учган жамоа Туркия пойтахтидан Анталияга ҳам самолётда йўл олади. Кейинчалик Анталиядан Аланияга автобусда борилади.
Маълумот учун Туркия – Ўзбекистон учрашуви 2 июнь куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023