Ўзбекистон коронавирус билан яна бир кунни ортда қолдирди. Натижалар қандай?

Жамият

image

Бугун, 27 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 109 кишига ортиб, 40 447 (+109) нафарни ташкил этмоқда. Бугун жами 393 кишида коронавирус аниқланди. 

Янги 109 та касалланиш ҳолатлари: 
- 65 нафари Тошкент вилоятида; 

-26 нафари Тошкент шаҳрида;

- 14 нафари Самарқанд вилоятида;

- 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Қарши шаҳрида яшаган 50 ёшли Б.Х. (эркак) вафот этди. Бугун вафот этганлар 5 кишини ташкил этмоқда. 

Шунингдек, бугун Тошкент шаҳрида 458 нафар, Тошкент вилоятида 126 нафар, Самарқанд вилоятида 18 нафар, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 7 нафардан, Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 5 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилоятида 2 нафардан бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 37 200 (+638) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайди.

Ҳозирда мамлакатда 2 949 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

687

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг