... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик мигрантлар учун Россияда миграция ваколатхоналари очилади


20:21, 23.02.2018 Жамият
 2 048

Бугунги кунда турли маълумотларга кўра, Россияда 1 миллиондан 3,5 миллионгача Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари мавжуд.

Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россиянинг етти вилоятида ўз ваколатхоналарини очмоқчи.
 
“Биринчи ваколатхона шу йили, катта эҳтимол билан Москвада очилади. Ҳозирча аниқ сана белгиланмаган. Кейинчалик шу каби структуралар Санкт-Петербург, Новосибирск, Ростов, ва бошқа шаҳарларда ҳам очилади” – деб таъкидланади.
 
Ўтган йили Самарқандда Россия ҳудудида ишлашни ҳохловчилар учун ўқитиш ва мослаштириш маркази ишга тушган эди. Жорий  йил бундай марказ Фарғонада ҳам очилади.
 
Бугунги кунда турли маълумотларга кўра, Россияда 1 миллиондан 3,5 миллионгача Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари мавжуд.
 
Уларнинг катта қисми Ўзбекистондан ташкиллаштирилмаган ҳолда, яъни, икки давлат томонидан белгилан қонун-қоида ва ҳуқуқий йўллардан фойдаланмай чиқиб кетишади.
 
Расмий ўзбек маълумотларига кўра, ўтган йили Россияга 922 киши кетган, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра 2017 йил январь-сентябрь ойларида 3,1 миллион ўзбек миграция рўйхатига олинган.
 
Бу соҳадаги муаммо икки давлат ўртасидаги ўзаро келишувнинг йўқлиги сабаб ўзоқ вақт мураккаб ҳолда бўлган.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрель ойида Россияга амалга оширган ташрифи давомида бу масаладаги келишувларга эришилди.
 
Ташриф давомида “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисида”ги битим имзоланди.
 
Ўтган йил декабрь ойида келишувга амал қила бошланди.
 
У Ўзбекистонлик мигрантларнинг Россияда ишга жойлашиши ва миграцияга қадар бўлажак иш учун тайёргарлик ўташига йўналтирилган.
 
Жорий йилда Ўзбекистон 50 минг мигрантни қонуний жўнатиши режалаштирилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:миграция Россия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар