Санъаткорлар тўплаган хайрия маблағлари ва маҳсулотлар 29 та юк автомобилида Сирдарёга етказилди (фоторепортаж)

Маданият-санъат

image

Сардобада юз берган Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида минглаб юртдошларимизнинг хонадонлари, экин майдонлари, турли объектлар зарар кўрди. Шундай кунларда эса эзгулик ва саховат, мурувват ва ҳамжиҳатлик фазилатларини намоён этган халқимиз ўзаро жипслашди. Меҳр-оқибат мустаҳкамланди. Бутун Респулика бўйича турли идоралар, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар ва оддий аҳоли томонидан Сардобага “Биз сиз биланмиз” шиори остидаги саховат карвонлари юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданят вазирлиги томонидан ҳам “Саховат ва кўмак” шиори остида акция эълон қилинди. Бунга жавобан эса Маданият вазирлиги жамоаси ҳамда вазирилик тизимидаги ташкилотлар, эстрада хонандалари, театр актёрлари ва маданият соҳаси вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, қисқа фурсатда 29 та юк машинасига ортилган, озиқ-овқат, кийим-кечак, маииший техника воситалари, уй-рўзғор буюмлари ва аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган бошқа турдаги маҳсулотлар Сирдарё томон йўлга отланди.. Шунингдек, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод, Янгиер ва Сардоба туманларига ҳам хайрия маҳсулотлари юборилди.

Маданият аҳли билан ташриф бурган юк машиналари ўз манзилларига етказилди.

Сўнг, маданият ва санъат вакиллари маънавий ва руҳий кўмак бериш мақсадида Сардоба туманига Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов, Ёқуб Аҳмедов, Сирдарё вилоят иқтисослаштирилган Олимпия заҳиралари коллежига эвакуация қилинган,  вақтинча жойлаштирилган 400 нафарга яқин аҳолига Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Турғун Бекназаров, Борий Алихонов, эстрада хонандалари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева, хонанда Муниса Ризаева, Жаҳонгир Фозилжонов ҳамда телебошловчи Даврон Кабуловлардан иборат эл ардоғидаги санъаткорлар ташриф буюришди. Улар билан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда юзма-юз дилдан суҳбат қуришди, дардлашишди. 

Саховат тадбирлари шу билан тугаб қолгани йўқ. Оқ олтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларида содир бўлган офатдан жабрланган аҳоли хонадонларини тиклаш ишлари учун ҳам пул маблағлари йиғилмоқда. Айни кунда маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган 38 370 нафар ходимларининг бир кунлик иш хаққилари тўпланиб, маблағлар таъмирлаш ва тиклаш ишларига йўналтирилади.

Суратлар муаллифи Шерзод Икрамутдинов


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг