Қибрайдаги заводда девор қулаб, 3 киши ҳалок бўлди
Жамият
−
07 Июнь 2020
9636Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 3 киши фожиа қурбони бўлди. Кеча, 6 июнь куни соат 16:45 ларда туманнинг “Байтқўрғон” МФЙдаги “Байтқўрғон темир бетон маҳсулотлари” МЧЖ ҳудудида баландлиги 4 метр ва узунлиги 95 метрлик девор қулаб тушди.
Натижада ушбу деворга туташ айвонда ишлаётган 3 нафар МЧЖ ишчиси бетон ғиштлар босиб қолиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 258-моддаси (қурилиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023