... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик жаҳон чемпионларига биттадан велосипед совға қилинди, мураббийига эса...


12:49, 30.05.2018 Спорт
 6 881

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ёш футболчилар бугун яна бир марта тақдирланди.

Бугун, 30 май куни Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Чемпионлар юрт фаҳри” тадбири ташкил қилинди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Тадбирда Москвада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ёш футболчиларга Миллий олимпия қўмитаси томонидан велосипедлар совға тариқасида берилди. Футболчиларни жаҳон чемпионатига тайёрлаган ва ғалабада энг катта ҳиссани қўшган мураббийга “Artel” телевизори совға қилинди.


 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов тадбирда сўзга чиқиб, ёш чемпионларимизга ўзининг энг самимий тилакларини изхор этди.
 
“Аввало қўлга киритилган ушбу ғалаба билан яна бир маротаба табриклайман. Ушбу ғалабадан барчамиз хурсандмиз. Юртимизда яратилган имкониятлар кенглигидан мана шундай муваффақиятлар қўлга киритилмоқда. Сиз бугунги кун қаҳрамонларисиз. Тенгдошларингиз сизларга қараб янги марраларга интиладилар. Келажакда бунданда катта муваффақиятлар тилаб қоламан”, деди Жасур Матчанов.


 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа финалида Покистонни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ғолибга айланди.
 
Чемпионлар Ватанга қайтгандан сўнг тантанали равишда кутиб олиниб, уларга Президент ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан турли совғалар тақдим этилганди.






 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жаҳон чемпионлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!