Энг хавфли қон гуруҳи аниқланди
Саломатлик
−
03 Октябрь 2020
49599Япон олимлари томонидан янги тадқиқот амалга оширилди. Тадқиқот натижалари ҳақида "Change" портали хабар берди.
Унга кўра, япониялик мутахассислар қон гуруҳлари ичида биринчи қон гуруҳи энг хавфли деган хулосага келишган. Олимлар хулосасига кўра, айнан шу қон гуруҳи эгалари оғир жароҳат олган тақдирда ўлим хавфи деярли уч бараварга кўпаяди.
Гап шундаки, олимларнинг таъкидлашича, биринчи гуруҳдаги қон плазмасида оз миқдорда Виллебранд омили (қон плазмасидаги гликопротеин) мавжуд. Ушбу омил жароҳат олганда кучли қон йўқотиш хавфини келтириб чиқаради. Бу эса жиддий оқибатларга ва ҳаттоки ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, биринчи қон гуруҳи эгалари универсал донор ҳисобланишади. Лекин ўзлари фақатгина биринчи қон гуруҳини донор сифатида қабул қилишади.
LiveБарчаси