Афғонистонда вазият яхши томонга ўзгармаётгани айтилди
Олам
−
29 Январь 2020
6587АҚШ сўнгги йиллар ичида Афғонистонга ёрдам тариқасида деярли 137 миллиард доллар сарфлаган. Бу ҳақда Афғонистонни тиклаш бўйича бош инспектор Жон Сопко маълум қилмоқда.
“2019 йилнинг 31 декабрдаги ҳолатига кўра, рақамлар 136, 97 миллиард долларни ташкил этмоқда” деб маълум қилган у Вакиллар палатасида чиқиш қилар экан.
Сопко Афғонистондаги умумий ҳолат ҳақида гапирар экан, АҚШ ёрдамига қарамай, вазият яхши томонга ўзгармаётганини айтди. Мамлакат иқтисоди емирилган, қуролли тўқнашувлар давом этмоқда, гиёҳванд моддалар сотуви эса ўсмоқда.
Маълумот ўрнида, Афғонистонни тиклаш мустақил офиси 2008 йилда ташкил этилган. Унинг вазифасига мамлакатга ажратилган маблағлар сарҳисобини қилиш киради. Ушбу маблағларга АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий контингентига ажратилган пуллар кирмайди.
Конгрессмен Томас Мэссининг эслатишича, АҚШ Осиё давлатига 2015 йил 113 миллиард доллар, 2017 йил 121 миллиард доллар маблағ ажратган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь