... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик футболчи Англия чемпионатида учта гол урди


17:51, 29.10.2017 Спорт
 9 638

Хурматбек Йўлдошев “Флитвуд Таун” таркибида майдонга тушиб, ўзини ижобий томондан кўрсатди.

Аввалроқ, Тошкентнинг “Локомотив” клуби таркибида фаолият олиб борадиган икки нафар ёш футболчилар Англиянинг “Флитвуд Таун” жамоаси сафида тажриба орттириш учун инглиз диёрига йўл олишгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ёш истеъдод эгаси Хурматбек Йўлдошев ҳамда “Флитвуд Таун” жамоаси мураббийлар штабининг илтимосига кўра, иқтидорли дарвозабон Рустам Нортожиев айни пайтда инглиз жамоаси машғулотларида иштирок этишмоқда.
 
Шу билан биргаликда Тошкент жамоаси тарбияланувчилари “Флитвуд” сафида ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушиб, ўзларини ижобий томондан кўрсатиб келишмоқда.
 
Маълум бўлишича, куни кеча “Флитвуд Таун” клубининг (U-18) ёшлар жамоаси “Болтон”га қарши ўйин ўтказган ва унда “Флитвуд” 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.
 
Учрашувда “Локомотив” клубининг 17 ёшли тарбияланувчиси 3 та гол уриб, хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг 10 октябрь куни ушбу икки футболчи клуб расмийлари билан биргаликда Англияга йўл олишганди.
 
Улар 3 ой давомида инглизча тизимда машғулот ўташади ва “Флитвуд Таун” жамоаси ёшлар таркибида учрашувларда майдонга тушишади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Флитвуд Таун Локомотив Хурматбек Йўлдошев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!