...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик футбол мухлислари Испанияни забт этишди: энди уларни “Эл класико”да кўрамиз


17:09, 16.04.2018 Спорт
 4 165

Ўйин куни “Камп Ноу”даги мониторда намойиш қилинадиган видеоролигда ўзбекистонлик “Барселона” ва “Реал Мадрид” мухлисларини ҳам кўриш мумкин бўлади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғафуров Испанияда Ла лига бош директори Хавьер Гомес билан учрашгани ва икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берган  эдик.
 
Ла лига бош директори учрашувда ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга тайёр эканини маълум қилиб, 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланганди.
 
Икки мамлакатнинг футбол мухлислари ўртасида ҳам яхши алоқалар ўрнатилиши йўлга қўйилмоқда. Аниқроғи 6 май куни Ла лиганинг 36-туридан ўрин олган учрашувда “Эл класико” бўлиб ўтади. “Барселона” “Ноу Камп” стадионида “Реал Мадрид”ни қабул қилади.
 
Ўзбекистон футбол бўйича Испания чемпионатини лицензион трансляция қиладиган мамлакатлар рўйхатидан жой олган бўлиб, “UzReport TV” телеканали Ла лига баҳсларини жонли эфирда намойиш этиб келмоқда.
 
Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда Ла лига раҳбарияти ўзбекистонлик футбол мухлисларини “Эл класико” учун тайёрланадиган расмий видеороликка қўшишга қарор қилди.
 
Эндиликда ўйин куни “Камп Ноу” стадионидаги мониторда намойиш қилинадиган “Эл Класико” видеоролигида ўзбекистонлик “Барселона” ва “Реал Мадрид” мухлислари ҳам кўриниш беради.
 
Бундан ташқари, Ла лиганинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида “Эл класико”ни бутун дунёдаги мухлислар кутмоқда” деган ёзув билан ўзбекистонлик футбол мухлисларининг сурати ҳам жойлаштирилди.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Мухлислар Реал Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!