... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик фуқаро Тулада жиноят устида қўлга тушди


16:08, 23.12.2016 Олам
 1 947

У ҳамроҳларининг ухлаётганидан фойдаланиб, улардан бирининг қўл телефонини ўғирлади.

Кеча, 22 декабрь куни ўзбекистонлик 45 ёшли фуқаро поездда “Санкт-Петербург-Махачкала” йўналиши бўйича Тверь шаҳридан Тула шаҳрига келаётиб, ўғирликка қўл урди.
 
Поезд купесидан чиқаётиб, ҳамроҳларининг ухлаб ётганларини кўрган фуқаро улардан бирининг уяли алоқа воситасини ўғирлаган. Бу ҳақда “1tulatv.ru” хабар қилди.
 
Фуқаро тез орада қўлга олинган. У айбига бутунлай иқрор бўлди.
 
Маълумотларга кўра, қонунбузар уяли алоқа воситасини ўғирлаб етказган зарарини қоплаган. Телефон эгасига у 10 000 рубль миқдорида пул берган.
 
Тула шаҳри Вокзали қошидаги суд ҳукмига кўра, эндиликда у қонунбузарлиги учун Давлат ғазнасига ҳам 10 000 рубль тўлаши керак бўлади, дейилади  Тула шаҳар транспорт прокуратураси берган маълумотда.
Умида Якубова

Теглар:Тула Ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!