...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик дипломатлар Уйғур автономиясида бўлди


14:54, 10.01.2019 Олам
 3 324

Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном туманига 12 давлат вакиллари таклиф қилинган.

Ўтган йилнинг 28-30 декабрь кунлари Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном туманининг Халқ ҳукумати таклифига биноан 12 мамлакат дипломатик вакиллари Синьцзянда бўлди.
 
Уйғур автоном туманида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон, Индонезия, Малайзия, Афғонистон, Таиланд ва Қувайт вакиллари бўлган.
 
Дипломатлар бозор айланган, масжидга борган, эски шаҳарни кўрган ва деҳқонлар уйларини кўздан кечирган.
 
Улар, шунингдек, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган ва Профессионал ўқув-машғулот марказида курсантлар билан ҳамкорликдаги тадбирда иштирок этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Уйғур автоном тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!