... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик боксчилар Озарбайжондаги турнирда ажойиб натижа кўрсатишди


14:17, 28.12.2017 Спорт
 1 698

Боку шаҳрида бокс бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида жойлашган АФБ спорт комплексида бокс бўйича “A.Agalarov Cup-2017” халқаро турнири бўлиб ўтди.
 
Озарбайжон мамлакатининг фахрий мураббийларидан бири Арас Агаларов муносабатига ўтказилган халқаро мусобақада Россия, Украина, Тожикистон, Ҳиндистон, Эрон, Туркманистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва мезбон Озарбайжон мамлакатларидан 110 нафардан ортиқ боксчилар иштирок этишди.
 
Мусобақада иштирок этган Ўзбекистонлик боксчилардан 7 нафари соврин билан тақдирланишди.
 
Жумладан, Ҳалимбек Утегенов ва Жаҳонгир Раҳмонов турнир финалига етиб бориб, олтин медалларга эга чиқишди.
 
Содир Камолмирзаев ва Жавоҳир Тоғаймуродов эса мусобақа кумуш медалларига эга чиқишди. Самандар Холмуродов, Наво Тамазов ҳамда Тимур Атабаевлар бронза медаллари соҳибига айланишди.


 
Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари эвазига мезбон Озарбайжон терма жамоасидан сўнг иккинчи ўринни банд этишди.
 
Таҳририятимиз номидан боксчиларнинг келгуси фаолиятларига омадлар тилаймиз!
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистонлик боксчилар Озарбайжон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!