Собиқ Президент 17 йилга қамалди

Олам

image

Сеул Олий суди 2008-2013 йилларда Корея Республикасини бошқарган собиқ Президент Ли Мён Бакни давлат мулкини ўзлаштириш ва катта миқдорда пора олишда айбдор деб топди. Суд ҳукмига кўра, мамлакатнинг собиқ раҳбари 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бундан ташқари, 78 ёшли Ли Мён Бак 15,7 миллион доллар миқдорида жарима тўлашга мажбур.

Собиқ давлат раҳбари "DAS" автоуловлар ишлаб чиқарувчи компаниянинг маблағларини ўзлаштиришда, шунингдек, "Samsung Electronics" компаниясидан пора олганликда гумон қилинган.

Шундоқ ҳам Ли Мён Бак бундан олдин коррупция ва порахўрликка оид қатор айбловлар учун жазони ўтаб чиққанди. У 2018 йил 22 мартда ҳибсга олинган ва шу йилнинг 5 октябрида Сеул Олий суди уни 15 йилга озодликдан маҳрум қилган, аммо 2019 йил март ойида у соғлиғи ёмонлашгани сабабли гаров эвазидан озод қилинган эди.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Суд Ли Мён Бак

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг