...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик аёл Россияда боласини пуллаётиб, қўлга тушди


16:43, 13.09.2018 Олам
 3 144

Аёл чақалоққа вақти ва пулини сарфлашни истмагани учун ундан ҳалос бўлишга уринган. Гўдак 280 минг рублга баҳоланган.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси янги туғилган чақалоғини сотишга уринганда қўлга олинди.
 
Кеча, 12 сентябрь куни ҳуқуқ-тартибот ҳимоячилари 6 кун аввал туғилган гўдагини сотишга уринган 28 ёшли аёлни ҳибсга олган.
 
Аёл чақалоққа вақти ва пулини сарфлашни истмагани учун ундан ҳалос бўлишга уринган. Гўдак 280 минг рублга баҳоланган.
 
Аёл харидорни топган ва савдога тайёрланган. Аммо харидор ролида полиция ходими бўлган. Савдо пишиб, аёл харидордан пулларни қабул қилганда, ҳибсга олинган. Ўзбекистон фуқаросига нисбатан одам савдоси билан шуғуллангани учун жиноий иш очилган. Чақалоқ шифохонага юборилган. Ҳозирда у шифокорлар назоратида.

Теглар:Санкт-Петербург Одам савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!