8 ҳудудда яна 230 киши коронавирусга чалинди
Жамият
−
10 Сентябрь 2020
10451Бугун, 10 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 230 нафарга ошиб, 45 160 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
150 нафари Тошкент шаҳрида;
36 нафари Тошкент вилоятида;
16 нафари Самарқанд вилоятида;
9 нафари Наманган вилоятида;
8 нафари Хоразм вилоятида;
5 нафари Бухоро вилоятида;
5 нафари Сурхондарё вилоятида;
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.
Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 79 ёшли С.Ж. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Б.У. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 42 212 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 580 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси