... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик 26 ёшли такси ҳайдовчиси отиб кетилди...


18:42, 26.10.2017 Олам
 14 520

Йигитга қуролни таксида ўтирган йўловчи ўқталгани маълум қилинган. Автомобиль жиноятчилар томонидан...

Кеча, 25 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида такси ҳайдовчиси сифатида меҳнат фаолияти олиб борадиган Ўзбекистон фуқароси, 26 ёшли йигит отиб кетилган.
 
Унга узилган ўқ бошини тешиб ўтгани айтилмоқда. Йигитга қуролни таксида ўтирган йўловчи ўқталгани маълум қилинган.
 
Такси ҳайдовчиси икки мижозни айтилган манзил олиб кетаётган бўлган, автомобиль айтилган манзилга тўхтаган ҳам. Шу пайт ҳайдовчи қурол овозини эшитган ва бошида кучли оғриқни сезган. Шундан сўнг у машинадан отилиб чиққан. Автомобиль жиноятчилар томонидан олиб қочилган.
 
Гувоҳларнинг айтишича, ўқ овозини эшитган шу атрофдаги бинонинг қоровули эса воқеа жойига югуриб келган. У тез тиббий ёрдам хизмати чақирган...
 
Ўзбекистонлик йигит шаҳардаги 26-шифохонада жарроҳлик операциясини бошидан ўтказди. Аниқ бўлишича, ўқ йигитнинг чап чаккасидан тешиб ўтган ва бош мияга зарар етказмасдан бошининг орқа томонидан тешиб чиққан.
 
Ички ишлар органларининг хабарига кўра, воқеа содир бўлганидан бироз кейин шаҳардаги ташландиқ ҳандақлардан бирида қон излари бўлган машина топилган. Унинг салонида икки дона резина ўқ ва тўртта гильза бўлган.
 
Танага оғир жароҳат етказиш ва автомобилни олиб қочиш жинояти билан жиноий иши қўзғатилган. Ҳозирда полиция такси буюртма қилган шахсларни қидираётгани хабар қилинмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистонлик ҳайдовчи Қуролли ҳужум Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!