... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик 22 ёшли фуқаро Петербургдаги метро тагида қолиб, вафот этди


12:51, 10.01.2017 Олам
 5 086

Марҳум ўзбек бўлган. Унинг қай тарзда рельс устига тушиб кетгани номаълум

Бугун, 10 январь куни Петербургдаги метрополитеннинг оловранг йўналишидаги рельсига ўзбекистонлик 22 ёшли фуқаро тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда “Metronews.ru” хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, ҳалокат тонгда содир бўлган. Метрополитеннинг “Плошадь Александра Невского” бекатида поезд йўли четида турган фуқаро номаълум сабабларга кўра рельсга тушиб кетган. Шундан сўнг, метро вагони йўловчини босиб кетган.
 
Воқеа юзасидан метрополитен расмий равишда хабар берган.
 
Унда метрополитеннинг “Плошадь Александра Невского” бекатида йўловчилардан бирининг рельс устига тушиб кетгани, поезд босиб ўтиб кетгач, фуқаро шифокорлар томонидан рельс устидан чиқариб олингани айтилган.
 
Тез тиббий ёрдам кўрсатилган 22 ёшли ўзбекистонлик фуқаро, рельс устидан олиб чиқилган вақтда ҳам тирик бўлган. Бироқ кўп ўтмай олинган жароҳатларнинг оғирилиги туфайли жон берган. Расмий хабарда марҳумнинг қай тарзда рельс устига тушиб кетгани ҳақида хабар  берилмаган. Фақат унинг рельс устига сакрамагани аниқ маълумот сифатида келтирилган. Ҳалокатдан сўнг, метро вагонларининг ҳаракати 20 дақиқага тўхтатилган.
 
Ижтимоий тармоқларда ҳам ушбу воқеа юзасидан турли фикрлар, мулоҳазалар, гувоҳларнинг сўзлари пайдо бўлди.
 
“Ҳозиргина Петербургнинг “Площадь Александра Невского” метро бекатида рельсга тушиб кетган йўловчини поезд босиб кетди. Жасад станцияда пакет ичида ётибди. Шифокорлар замбили тепада турибди. Ёнгинамда 2 нафар тиббиёт ходими, 2 нафар полициячи станцияни текширувдан ўтказишмоқда. Жасад қонга беланиб ётибди. Мен марҳумни кўрдим. Қон жуда кўп.  Вафот этган шахс рус эмас. Унинг ёнида ё ўзбек, ё тожик миллатига мансуб фуқаро югуриб юрибди, у уяли алоқа телефони гўшагига йиғлаб, дод солиб гапираяпти”, дейилади хабарлардан бирида. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, халок бўлган фуқаро ўзбек!”, дейилади ижтимоий тармоқдаги изоҳда.

“Мен “Площадь Александра Невского” метро бекати ичида рельс устига тушиб кетган йўловчини босиб кетган поезди ичида кетаётгандим.  Поезд сигнал бермади. Биз жуда кескин тўхтадик. Йўловчиларни вагон ичидан чиқаришмади. Жабрланувчи айнан мен кетаётган вагон тагида эди. Одамлар метронинг ён қисмига қараб, қўллари билан оғизларини беркитишар, йўловчининг вагон тагига қандай қилиб тушиб кетгани ҳақида бир-бирларига савол беришарди. Метрополитен ишчилари келиб, эшикларни очишди ва биз секин-аста вагондан чиқа бошладик. Поезднинг бир қисми орқадаги туннель ичида қолиб кетди”, деб ёзади беради Елена исмли петербурглик йўловчилардан бири ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали.
 
Сўнгги маълумотларга кўра, бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеадан сўнг, метрополитеннинг 4 йўналиши бўйича поездлар қатнови вақтинчалик  тўхтатилган. Метронинг оловранг йўналиши бўйлаб ўз вагонини кутаётган юзлаб йўловчилар тўпланмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳаракат 15 дақиқадан кейин давом эттирилган.
Умида Якубова

Теглар:Петербург Ўзбекистон фуқароси Йўловчи Метро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Метро текин бўлади?!

15:38, 05.01.2017 15 543

Изоҳлар


Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!