Отабек Умаров ҳайдовчиларнинг “тонировка” бўйича талабини олқишлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви, Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров одамлар орасида муҳокамаларга сабаб бўлаётган “тонировка” масаласига ўз фикрини билдирди.

“Менга Instagram`даги саҳифам орқали баҳсли мавзу — “тонировка” борасида жуда кўп мурожаат келиб тушмоқда. Шу сабабли ва бу актуал мавзунинг қисман хавфсизлик масаласи билан боғлиқлиги учун ўз фикримни билдиришга қарор қилдим. Фикримча, “тонировка” мавзуси Ўзбекистон шароитида долзарб ва ўринли кўтарилган. Чунки юртимизда иқлим шароити ёз ойлари, айниқса, чилла пайти жуда оғир бўлади.

Масаланинг муҳим эканлигини ҳамда Интернет тармоқлари орқали жамоатчилик, блогерлар ва депутатлар мурожаатларини инобатга олиб, биз мутасадди давлат идораларига бу масалани амалиётга жорий қилиш юзасидан тегишли тавсиялар бердик. Ҳозирда “тонировка” мавзуси бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар томонлама кўриб чиқилмоқда.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, шуни алоҳида айтмоқчиманки, бизда ушбу йўналишда ҳамма зарур чоралар ишлаб чиқилган ва ижроси таъминланган. Автоулов “тонировка”си хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда ва таъминлашда бизга тўсиқ бўлолмайди”, дейди Отабек Умаров.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги кунда автомобиллар ойнасини “тонировка” қилиш масаласи бўйича депутатлар ҳам ўз таклифини ишлаб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг