Иккинчи чоракда Россиядан Ўзбекистонга қанча пул юборилгани маълум бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 1 млрд 13 млн АҚШ доллари ўтказилди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.

Маълумотларга кўра, июль ойида Россиядан хорижга сўнгги икки йилликдаги рекорд даражадаги трансчегаравий пул ўтказмаси амалга оширилган.

Иккинчи чоракда Россиядан Қирғизистонга 356 млн доллар, Тожикистонга 322 млн доллар, Арманистонга 183 млн доллар, Озарбайжонга 159 млн доллар, Грузияга 87 млн доллар, Украинага 86 млн доллар, Молдовага 74 млн доллар, Қозоғистонга 72 млн доллар ва Беларусга 52 млн доллар жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи якунига кўра, йил бошидан бери Ўзбекистонга хориждан 3 млрд доллар ўтказилганди. Бу ўтган йилнинг мос даврида нисбатан 217 млн долларга ёки 7 фоизга кам эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия пул ўтказмаси

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг