Покистондаги қора бозорда коронавирусга чалинганларнинг қони сотилаётгани ошкор бўлди

Олам

image

Коронавирус билан касалланган, кейин эса соғайган беморларнинг қони Покистондаги қора бозорда сотила бошланди. Унинг нархи 950 дан 3,5 минг фунтгача. Бу ҳақда маҳаллий шифокорларга таяниб, “The Guardian” нашри ёзмоқда.

Таъкидланишича, яқиндагина COVID-19 касаллигини юқтириб олган беморларнинг оила аъзолари бунинг учун пул тўлашга тайёр. Чунки улар буни яқинларини қутқара оладиган "мўъжизавий даволаш" эканига ишонмоқда.

Интервьюда шифокорлар коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг қариндошлари ва аллақачон касал бўлганларнинг оилалари ўртасидаги келишувни тасвирлаб беришди.

"Шифохоналар бунда иштирок этмайди. Аммо кўзларим олдида битимлар тузилган. Беморларнинг қариндошлари коронавирусдан тузалиб кетган одамларга келиб, қон донорлари бўлишларини сўрашади. Кейин улар махсус лабораторияга бориб, донор "қонидан плазма олишади", дейди Исломобод давлат касалхонаси шифокори.

Шу билан бирга, покистонлик шифокорлар шифохоналарда дори-дармонлар тугаб бораётганини ва ҳаётий дориларсиз плазма ҳақиқий "мўъжизавий даво" эканлигини таъкидламоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Покистонда 188 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланди, 3 755 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Покистонда

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг