Янги Cobalt бир ой ўтиб, бузилди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси текширув бошлади (видео)

Жамият

Ижтимоий тармоқларда наманганлик фуқаронинг мутасадди ташкилотларга йўллаган видеомурожаати тарқалди. Унда ўзини Раҳмонов Мирсаид деб таништирган фуқаро жорий йилнинг 14 июль куни Чустдаги автосалондан Cobalt русумли янги автомобиль сотиб олганини айтган. Фуқаронинг айтишича, бирдан сўнг янги автомобиль юрмай қолгани сабабли Чуст автосалонига олиб борган.

“Олиб келганимдан кейин, тегишли мутахассислар иштирокида очиб кўришди. Натижада 4 та поршен сингани аниқланди. Улар менга машинани “Ўзингиз таъмирлаб оласиз. Биз бунинг кафолатини олмаганмиз. Бу бензиндан”, деб менга оғзаки жавоб беришди”, дейди фуқаро.

Фуқаро Раҳмонов ёнилғини давлат стандартидан ўтган АЁҚСдан олганини маълум қилган. Автосалон мутасаддилари эса, бунинг кафолатламаслигини айтган.

Шундан сўнг, фуқаро автосалон ёзма жавоб бериши учун мурожаат йўлаган. Аммо орадан беш кун ўтса ҳам жавоб бўлмаган.

Фуқаро эса автосалон ишонч рақамига қўнғироқ қилган. Улардан “мурожаатга жавоб бериш 10-15 кун вақт оладими”,  деб сўраган. Аммо бу саволига аниқ жавоб ололмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси қандай чора кўраётганини билиш учун улар билан боғландик. Қўмита Матбуот котиби Манзура Ҳасанова ҳолат юзасидан ташкилотнинг Наманган вилояти бошқармаси текширув бошлаганини маълум қилди.

“Наманган бошқармаси суриштира бошлади. Биз видео муаллифи ва машина эгасини топишимиз керак. Шуғулланяпмиз”, деди Ҳасанова.

Аввалроқ, янги Lacetti автомобили 6 ой ўтиб, 30-40 йил минилган уловга ўхшаб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Машинанинг бўёғи олтин ойга ҳам бормай, кўчиб туша бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Cobalt

Баҳолаганлар

468

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг