Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 13 мингга яқинлашмоқда

Жамият

image

Бугун, 12 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 149 нафарга ошиб, 12855 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 45  нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Андижон  вилоятида ( шундан 11 нафари  коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 17 нафари эса аҳоли орасида)  76 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида  аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Ўзбекистонда 7723 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар ( 60 фоиз) соғайди. 

Ҳозирда мамлакатда 5073  нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг