...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга 40 минг долларнинг ноқонуний кириб келиши тўхтатилди


18:21, 02.11.2018 Олам
 4 886

Чегарачилар яна 14 минг долларга тенг контрабанда маҳсулотини ҳам ушлаган.

Қозоғистон божхоначилари мамлакатдан контрабанда маҳсулотлари ва декларация қилинмаган минглаб АҚШ долларларини олиб чиқиб кетишга уринган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар бермоқда.
 
“Казыгурт авто” чегара назорат бўлими чегарачилари мамлакатдан чиқиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тегишли Lexus 570 русумли автомобилни текшириш вақтида декларацияда кўрсатилмаган 40 100 АҚШ долларини аниқлашган”, дейилади хабарда.


 
Маълум бўлишича, яна бир ўзбекистонлик ноқонуний йўллар билан Қозоғистондан декларация қилинмаган умумий суммаси 5,4 млн тенгега (14 минг 555 АҚШ доллари) тенг 449 та газ ҳисоблагичларини олиб чиқиб кетишга уринган.
 
“Сариоғоч темир йўл” чегара назорати бўлими чегарачилари томонидан ушбу фуқаро қўлга олинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Контрабанда валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!