Афроамерикаликнинг қотили 40 йилга қамалиши мумкин

Олам

image

Афроамерикалик Жорж Флойдни ўлдиришда айбланган собиқ полиция ходими Дерек Шовинни озод қилиш учун суд томонидан 1,25 миллион доллар гаров пули белгиланди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Шовин иши бўйича биринчи суд мажлисида судья Диннис Ридинг тегишли қарор қабул қилди. Шартларга қўшилмаган "шартсиз гаров"нинг ҳажми 1,25 миллион долларни ташкил қилади. Агар Шовин суд томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилса, унинг миқдори бир миллион долларгача камаяди.

Суднинг шартларига қуйидагилар кирди: кейинги суд мажлисида иштирок этиш, ўқотар қурол ва унга тегишли махсус ҳужжатларни топшириш, Миннесота штатидан чиқиб кетмаслик ва Флойднинг қариндошлари билан алоқа қилмаслик мажбурияти. Кейинги суд мажлиси 29 июнь куни бўлиб ўтиши белгиланди.

Дастлаб, Шовин учинчи даражали қотилликда (бехосдан одам ўлдириш) айбланган. Иккинчи даражали қотиллик 40 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Буни кейинги суд мажлисида билиб олиш мумкин, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

237

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг