Швейцарияда энди шоколад 3D принтери ёрдамида ишлаб чиқарилади

Олам

image

Цюрихда жойлашган "Barry Callebaut" шоколад ишлаб чиқарувчи компанияси мижозлар учун 3D принтерда шоколад ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда "Bloomberg" нашри хабар бермоқда.

Кеча, 14 февраль куни компания 3D принтер ёрдамида шоколадни оммавий ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштирганлари ва яқин келажакда уни ишга туширишга тайёр эканларини айтишди.

"Barry Callebaut" дунёдаги энг йирик шоколад ишлаб чиқарувчилардан бири. Бир неча йиллар давомида компания шоколад маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 3D принтерлар билан тажриба ўтказди. Аммо бундай усулда фақат кичик ҳажмлардаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мумкин бўлди.

"Ҳозир бу аввалгидек, оддий ва содда буюм ишлаб чиқариш эмас. Бу шоколад ўзига ҳос бўлади. Биз энди оммавий ишлаб чиқаришни бошлашимиз мумкин”, дейди "Barry Callebaut" компанияси инновациялар раҳбари Пабло Перверси.

"Barry Callebaut"нинг биринчи мижози Голландиядаги меҳмонхоналар тармоғи ҳисобланган "Van der Valk" бўлади. Бундан ташқари, компания бошқа корпоратив мижозлар билан шундай шоколад ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузишни режалаштирмоқда.

"Barry Callebaut" келажакда шоколад ишлаб чиқарадиган 3D принтерлар истеъмол бозорида пайдо бўлиши мумкинлигини ва қаҳва қайнатгичлар сингари оддий маиший техника турларига айланишини таъкидлади.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

шоколад 3D принтер

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг